<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>New Creation</author>
<lyrics>[V1]
 // Ҳаётимга нурингни порлатган Ўзинг
 Йўлларимни чароғон айлаган Сўзинг
 Онам қорнида мени танлаган Ўзинг
 Ҳаётим қўлларингда менинг, Эй Раббим //

[C1]
   Бу қадам олдинга қадам
   Улуғворлигинг томон қўйилган қадам
   Бу қадам янги бир қадам
   Етаклаб борсин Руҳинг мени ҳардам

[V2]
 // Таърифлаб беролмасман чиройинг Сенинг
 Масиҳ-ла қувонади вужудим менинг
 Паноҳим, Қўрғонимсан, Қалқоним Ўзинг
 Севгингдан ором топар қалбим, Эй Раббим //

[C2]
   Бу қадам олдинга қадам
   Улуғворлигинг томон қўйилган қадам
   Бу қадам янги бир қадам
   Етаклаб борсин Руҳинг мени ҳар дам

[B1]
   Мен бораман ортингдан бораман
   Ҳаётим тахтида Ўзинг бўлгин, Эй Эгам
   Сенинг ҳузурингда қалбим ҳотиржам
   Мен биландурсан то абад ҳар дам

[B2]
   Оёқларинг олдида бўлгим келади
   Бағринга бошимни қўйгим келади
   Бундайин севгини ўзи ким беролади?!
   Севгинг ва меҳринга тўйдир, Эй Эгам

[B3]
   // Самоларга тўйиб қарайман!
   Қамраб олган Улуғворлигинг!
   Мен ҳам Сенинг ижодингман!
   Ҳузурингга қўярман қадам! //</lyrics>
<title>Бу қадам</title>
</song>